Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мана шу фиқҳий таназзул натижасида одамларни шаръий ҳукмларга эътибор беришга ундаш қийинлашиб қолди. Аввал Ислом шариати бутун оламга ёйилган бўлса, энди ундан ўз аҳлини ҳам бебаҳра қилиб қўйишди, ҳатто мусулмонлар унга ҳеч қачон тенглаша олмайдиган бошқа қонунларни олишга мажбур бўлдилар. Мусулмонларнинг кўпгина тақводор кишилари Ислом шариатидан бошқа қонунлардан ҳукм сўрай бошладилар. Усмонийлар давлатининг охирларидаги Исломни тушунмаслик, фуқаҳоларнинг жоҳиллиги, мусулмонларнинг замондан ортда қолиб кетиши давлатнинг емирилишига сабаб бўлди. Масалан, ўша пайтдаги фуқаҳолар қотиб қолган эдилар ва ҳар бир янги чиққан нарсани ҳаром санашга, ҳар бир муфаккирни кофир аташга тайёр эдилар. Бу даврдаги воқеаларни эслаш кишини гоҳ кулдиради, гоҳ йиғлатади. Масалан, сутли қаҳва пайдо бўлди, баъзи уламолар унинг ҳаромлигига фатво берди. Тамаки пайдо бўлди, унинг ҳаромлигига фатво беришди, одамлар шляпа кийишди, фуқаҳолар уни кийиш ҳаромлигига фатво чиқаришди, босмахона пайдо бўлди ва давлат Қуръони Каримни босиб чиқаришга қасд қилди. Баъзи фуқаҳолар уни босишдан қайтаришди. Телефон пайдо бўлди, баъзи фуқаҳолар унда гаплашишни ҳаромга чиқаришди. Оқибатда Ислом фиқҳида мусулмонлар бутунлай жаҳолат ботқоғига ботиб қолдилар. Одамлар шаръий ҳукмлар қолиб, ғарб қонунларини ўрганишга киришдилар. Ҳуқуқ мактаблари пайдо бўлди. Бу мактабларнинг мусулмон юртларида борлигининг ўзи уларга доғ ва ор ҳисобланади. Усмонийлар давлатининг охирги вақтларида, ваҳоланки у Ислом давлати, унинг раиси мусулмонлар Халифаси эди, Ислом фиқҳида, қонунчиликда ғарб фиқҳига тақлид қилиш бошланди. Ҳижрий 1286 йили маданий қонун сифатида «Мажалла» тузилди ва 1293 йили унга амал қилишга қонуний тус берилди. Бундан олдин, 1274 ҳижрий йили улар жазо қонунини тузиб, уни ҳадлар, жиноятлар ва таъзирлар ўрнига қўйишганди. Ҳижрий 1276 йили тижорат қонуни ишлаб чиқилди, кейин 1294 ҳижрий йили Халифалик низомини бутунлай бекор қилиш учун дустур туздилар. Лекин бу дустур рад этилди, сўнг 1326 ҳижрий 1908 милодий йили Халифалик низоми яна қайтарилди. Лекин улар бу қонун билан Ислом муносабатини мувофиқлаштиришга уринишди ва Халифалик низомини кучдан қолдиришди. Шундай қилиб, фиқҳ тубанлашиб, инсоният қонунларига айланди, шаръий ҳукмлар тарк қилиниб, Исломдан бошқа ҳукмлар Исломга мувофиқ келади, деган ҳужжат асосида олинар эди. Исломга мос келган ҳар қандай нарса ҳар бир инсондан олинаверади, деган хато фикр ҳукмрон бўлди. Уламоларнинг ҳимматлари пасайиб, муқаллидга айландилар. Лекин бу нарсаларнинг ҳаммасида Ислом сояси кўринарди. Халифалик йиқитилиб, инглиз ва французлардан иборат кофирлар ҳукмрон бўлгач, Ислом юртларини, арабийми, туркийми, эронийми ёки бошқами, миллатчилик асосидаги давлатчаларга бўлиб юборгандан кейин, Ислом фиқҳи муносабатлардан йўқотилди. Таълим олиш ва таълим беришдан маҳрум бўлди. Фақат баъзи шаҳарларда, Мисрдаги Азҳар, Ироқдаги Нажаф, Тунисдаги Зайтуна жомеси каби жойлардагина қолди. Лекин бу ерларда ҳам худди юнон фалсафаси

 

257-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260